
Афсонавий “Сетора” гуруҳи катта саҳнага қайтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Гуруҳнинг яна бир аъзоси Феруза Латипова айни пайтда АҚШда бўлгани учун ҳозирча гуруҳ фақат Камилла ва Лейлидан иборат бўлади.
15 декабрь куни пойтахтдаги ресторанлардан бирида “Сетора” гуруҳининг мухлислари, уларнинг яқинлари ва ОАВ иштирокида янгича талқиндаги “Раҳмоним” қўшиғининг тақдимот маросими ўтказилди. “Sayyod” нашри маросимдан репортажни тақдим этди.
Ўзига хос ижодий кечада гуруҳнинг энг машҳур ва севимли хит тароналари ҳам Камила ва Лейли томонидан жонли ижро этилди.
Камилла қўшиқ куйлаб бўлгач, ҳаяжондан йиғлаб юборди. “Қўшиқ куйлаш қандай бахт! Севимли ишингни қилиш қандай бахт!” деди у кўз ёшларини яширолмай. Кечада Ферузанинг онлайн табриги ҳам янгради. У экрандан туриб, гуруҳдошлари билан “Янги йил” қўшиғини ижро этди.
“Сетора” гуруҳи эндиликда фаол ижод қила бошлайди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар