Машҳур турк актрисаси Ҳанде Эрчел ва тадбиркор Ҳакан Сабанжи ўртасидаги муносабатлар ҳақида сўнгги пайтларда кўплаб миш-мишлар тарқалмоқда. Айниқса, жуфтликнинг ажрашгани ҳақидаги хабарлар мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди.
Gel Konuşalım дастурида илк бор гапирган Ҳакан Сабанжи эса уларнинг муносабатларига оид даъволарга ўз муносабатини билдирди. У шахсий ҳаёти ҳақида батафсил тўхталишни истамаган бўлса-да, айрим гап-сўзларга аниқлик киритди:
“Ажралиш масаласини муҳокама қилишни хоҳламайман. Бу бизнинг шахсий ҳаётимизга тегишли. Лекин хиёнат ҳақида айтилаётган гаплар мутлақо асоссиз”, — деди у.
Аввалроқ Ҳанде Эрчел ижтимоий тармоқлардаги саҳифасидан Сабанжи билан тушган барча суратларини ўчириб ташлаган эди. Бу эса турк матбуотида уларнинг ажралгани ҳақидаги хабарларга асос бўлди. Машҳур журналист Бирсен Алтунташ эса жуфтлик орасида жиддий келишмовчилик бўлганини таъкидлаган, бироқ расмий ажрим ҳали содир бўлмаганини қайд этган.
Шунга қарамай, Ҳанде ва Ҳакан ҳануз бир-бирларига обуна бўлиб қолишган. Мухлисларнинг бир қисми уларнинг муносабатлари қайта тикланишига умид билдирмоқда, бошқалар эса бу жараён шунчаки ПР бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!