date

Приянка Чопра: Болливуддан Голливудга йўл олган ҳинд актрисаси

Приянка Чопра: Болливуддан Голливудга йўл олган ҳинд актрисаси

Приянка Чопра Жонас — Ҳиндистоннинг энг машҳур ва нуфузли юлдузларидан бири. У 1982 йилда Жамшедпурда туғилган ва илк бор катта саҳнага 2000 йилда “Miss World” танловида ғолиб чиққани орқали чиққан. Шу ғалабадан сўнг унинг олдида Болливуд эшиклари очилди.

Актриса 50 дан ортиқ ҳинд филмларида суратга тушиб, “Feshn”, “Bajiro Mastani”, “Don” каби картиналардаги роллари билан танилди. Унинг ижодини нафақат актрисалик маҳорати, балки кучли характерли қаҳрамонларни ифодалай олиши ҳам ажратиб туради.

Приянка нафақат Болливуд, балки Голливудда ҳам катта муваффақиятга эришди. У “Quantico” сериали орқали Америкада танилди, кейин эса “Baywatch” фильмида суратга тушди. Шу билан бирга, у актриса, қўшиқчи ва продюсер сифатида ҳам ўзини синаб кўрди.

2018 йилда Приянка америкалик қўшиқчи Ник Жонасга турмушга чиқди ва шу орқали янада кўпроқ эътибор марказида бўлди. У турли хайрия ишлари, хусусан, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таълим соҳасидаги ташаббуслари билан ҳам машҳур.

Приянка 70 дан ортиқ халқаро ва миллий мукофот соҳибаси. У ҳиндча, инглизча ва бир нечта маҳаллий ҳинд тилларида эркин гапира олади.

Чопра “Time” журнали томонидан дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси қаторига киритилган. У “UNICEF” элчиси сифатида бола ҳуқуқлари ва қизлар таълими учун глобал кампанияларда иштирок этади.

Ҳинд матбуоти уни “Desi Girl” (ҳинд қизалоғи) деб аташни хуш кўради.

Бугун Приянка Чопра Жонас Ҳиндистоннинг юзи, кучли хотин-қизлар рамзи ва дунё миқёсидаги энг таъсирчан актрисалардан бири сифатида танилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Приянка Чопра: Болливуддан Голливудга йўл олган ҳинд актрисаси