Уилл Смит Paramount билан йирик ҳамкорлик бошлади

1 дақиқа ўқиш443
Уилл Смит Paramount билан йирик ҳамкорлик бошлади

Голливуд юлдузи Уилл Смит ўзининг Westbrook номли кўнгилочар компанияси орқали Paramount билан кўп фильмлик шартномага қўл қўйди, деб ёзади Вариетй.

Westbrook асосчиси Уилл ва Жада Пинкетт Смит компаниянинг бош мақсади Смит иштирокидаги кенг аудиторияга мўлжалланган “халқаро” фильмлар яратиш эканини таъкидлади. Шунингдек, бу лойиҳалар кейинчалик франчайзингга айланиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ҳозирда иккита фильм устида иш олиб борилмоқда: “Шакар қароқчилари” ва “Қуён уяси”. Биринчиси ёзувчи Чак Хоганнинг “Сургундаги иблислар” асари асосида суратга олинмоқда. Унда Уилл Смит махсус бўлинма собиқ аскари, Бостондаги наркотик савдосига барҳам беришга бел боғлаган элита гуруҳ етакчиси сифатида намоён бўлади.

“Қуён уяси” лойиҳаси эса Дени Вилневнинг “Дун” фильмлари сценарийсини ёзган Жон Спейтс томонидан қаламга олинган. Уилл Смит компанияси иккала фильмдан тортиб келгусидаги барча режаларни Paramount'нинг Голливуд студияларида амалга оширишни режалаштирмоқда.

Westbrook 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, компаниянинг энг йирик ютуғи “Қирол Ричард” фильми ҳисобланади. Мазкур асарда рол ижро этган Уилл Смит 2022 йилда “Оскар” мукофотига сазовор бўлган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?