HBO томонидан суратга олинаётган янги “Гарри Поттер” сериали атрофида мухлислар ҳаяжон билан фикр билдиришмоқда. Энг кўп муҳокама қилинаётган саволлардан бири — қоронғу сеҳргар Лорд Волан-де-Морт образини ким гавдалантириши мумкинлиги, деб ёзмоқда IMDb.
Warner Bros. студияси аллақачон бу рол учун актёр танланганини, бироқ ҳозирча бу маълумотни сир сақлаётганини айтмоқда. Шунга қарамай, мухлислар орасида уч ном энг жиддий даъвогар сифатида тилга олинмоқда.
Биринчи вариант — Николас Хоулт. Ўтган йили у Гарри Поттер ҳақидаги оригинал фильмлардаги бир нечта ролларга, ҳатто бош қаҳрамон учун ҳам кастингдан ўтган эди. Энди эса британиялик актёрнинг янги сериалда Волан-де-Мортни гавдалантириши мумкинлиги ҳақида фикрлар бор.
Иккинчи номзод — Киллиан Мерфи. Актёрнинг “Бетмен бошланади” фильмидаги доктор Жонатан Крейн (Қўрқоқ) образи мухлислар учун яққол мисол бўлиб хизмат қилмоқда. Мерфи ўзига хос нозиклик билан ёвузликни ифодалашда маҳоратини кўрсатиб келган.
Учинчи даъвогар — Остин Бутлер. У Баз Лурманнинг “Элвис” фильмидаги асосий рол ва “Дуне: Иккинчи қисм”да Фейд-Раута образлари орқали мураккаб, ҳатто ёвуз характерларни юксак даражада ижро эта олишини исботлади. Бу эса уни Волан-де-Морт ролига жиддий рақобатчига айлантирмоқда.