
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 17 декабрь, шанба куни Туркманистон пойтахти Ашхободда концерт дастурини тақдим этди. Бу ҳақда Atavatan Turkmenistan нашри хабар бермоқда.
Концерт Ашхободдаги 10 минг томошабинга мўлжалланган Қишки спорт турлари саройида бўлиб ўтган.
Хабар беришларича, Озодбек Назарбеков концерт давомида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов сўзи ва мусиқаси билан ёзилган қўшиқни ҳам куйлаб, «томошабинларнинг катта олқишига сазовор бўлган».
Instagram’да Озодбек Назарбековнинг Туркманистондаги концертидан видеопарчалар эълон қилинган.
«Юқори ҳароратда саҳнада! Соғлиғининг ёмонлашгани, касаллик ҳам санъаткорнинг концертига тўсқинлик қила олмади!», — деб ёзади Instagram’даги @fattohhoncom саҳифаси. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар