
Болливуд актёри Саиф Али Хон ва актриса Карина Капур 20 декабрь, сешанба куни ўғил фарзандли бўлди, деб хабар бермоқда «Дарё» нашри.
Она ва боланинг аҳволи яхши экани, дунёга келган янги чақалоққа Таимур Али Хон Патауди деб исм берилгани таъкидланмоқда.


«Барчангиз билан ажойиб янгилик борасида баҳам кўрмоқчимиз: ўғлимиз Таимур Али Хон Патауди 2016 йил 20 декабрь куни дунёга келди. Сўнгги 9 ой давомида бизни тушунган ва қўллаб-қувватлаган ОАВга, айниқса, мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчимиз. Рождество ва Янги йил муборак бўлсин. Муҳаббат ила Саиф ва Карина», – дейилади актёр ва актрисанинг баёнотида.

Ижтимоий тармоқларда, хусусан, Facebook’даги The Mughal Empire of Hindustan саҳифасида Саиф Али Хон ва Карина Капур ўз ўғлини Амир Темур шарафига Таимур деб номлагани айтилмоқда.

Мазкур пост остида баъзи фойдаланувчилар бу сафсата эканини, бошқалари исм танлаш ота-онанинг қарори эканини таъкидлаган.

Маълумот учун, 46 ёшли Саиф Али Хон ва 36 ёшли Карина Капур 2012 йили турмуш қурган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар