19:19 / 22.12.2016
24 616

Севинч Мўминова: “Турмуш ўртоғим билан алоҳида яшасак-да, ўзаро муносабатларимиз яхши”

Севинч Мўминова: “Турмуш ўртоғим билан алоҳида яшасак-да, ўзаро муносабатларимиз яхши”

Хонанда Севинч Мўминова “Shok.uz” сайтига берган интервьюсида турмуш ўртоғи Шароф Муқимов билан айни пайтдаги муносабатлари ҳақида сўзлаб берди.

Севинч шахсий ҳаёти билан боғлиқ саволларга батафсил тўхталишни истамади.

“Лекин бир нарсани аниқ айтаман, биз ҳали қонунан ажрашганимиз йўқ. Олти йил бўлди турмуш қурганимизга. Ўртада ҳар бир оилада бўлиб турадиган турли гап-сўзлар бўлди. Орада алоҳида яшадик. Ҳозир ҳам алоҳида яшаяпмиз. Лекин фарзандимни отасига кўрсатаман. Керак бўлса, қизимизни бирга болалар майдончасига олиб борамиз. Бу борада худбинлик қилишни хоҳламайман. Турмуш ўртоғимга хусуматим йўқ, аламимни бола орқали олишни истамайман. Муносабатимиз, салом-алигимиз яхши ҳалиям. Чунки у фарзандимнинг отаси, шунинг учун ҳам ҳурмат қиламан. Фарзандимни отасидан маҳрум қилиш ниятим йўқ. Ўйлашимча, фарзандга барибир ота керак. Минг ота-онаси бирга яшамаган тақдирда ҳам менимча, қиз болага ота керак. Лекин иложи борича оилани сақлаб қолиш тарафдориман”,—дейди Севинч.

Бошловчининг “Бахт ортида дард” фильми премьерасида Шароф ва Севинчнинг саҳнага алоҳида чиқиши сабаби ҳақидаги саволга у қуйидагича жавоб берди:

“Ҳа алоҳида-алоҳида чиқдик ва бошқа-бошқа жойлардар турдик. Бунинг сабаби ўша пайтда турмуш ўртоғим билан орамиздан ола мушук ўтган эди. Бироқ, саҳнада дуэт қўшиқни бирга ижро этганмиз”.

“Эртага нима бўлишини билмайман, мободо биз қонунан ажрашиб кетсак ҳам, ҳали турмушга чиқиш ниятим йўқ. Чунки қизимга ота бўла оладиган инсонни учратишни осон деб ўйламайман. Мен ҳозир қизимнинг келажаги, унинг тарбияси билан бандман. Қизимни мактабга тайёрлаш ҳақидаги хаёллар билан бандман”,—дейди Севинч турмушга чиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга жавобан.

Маълумот учун, хонандалар Севинч ва Шароф 2010-йилда турмуш қурган. Уларнинг Лейла исмли қизлари бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Севинч Мўминова: “Турмуш ўртоғим билан алоҳида яшасак-да, ўзаро муносабатларимиз яхши”