date

Жош Ҳартнетт сериал суратга олишда йўл ҳодисасига учради

Жош Ҳартнетт сериал суратга олишда йўл ҳодисасига учради

«Pearl Harbor» фильми орқали танилган актёр Жош Хартнетт Канадада Netflix сериали учун суратга олиш жараёнида нохуш ҳолатга дуч келди. CBC хабарига кўра, Сент-Жонда актёр йўловчи бўлган машина маҳаллий полиция патруль автомобили билан тўқнашган.

Хартнетт суратга олиш майдонидан уйга қайтаётган вақтда ҳодиса содир бўлган. У ва ҳайдовчи эҳтиёт чораси сифатида шифохонага олиб кетилган, аммо полиция маълумотларига кўра, уларнинг ҳеч бири оғир жароҳат олмаган. Патруль машинасида бўлган ходим ҳам касалхонага етказилган.

Актёрнинг вакили таъкидлашича, Жош тиббий кўрикдан сўнг уйига қайтган ва иш фаолиятини давом эттирган. Шу боис сериал ишлаб чиқарилишига ҳодиса таъсир кўрсатмаган.

Маълумот учун, Хартнетт Ньюфаундлендда суратга олинаётган ҳали номи ошкор қилинмаган олти қисмли сериалда бош қаҳрамон сифатида иштирок этмоқда ва шунингдек, ижрочи продюсер сифатида ҳам ишламоқда. Асарда сирли денгиз мавжудоти одамларни қўрқита бошлагандан сўнг, бақувват балиқчи (Хартнетт) ўз оиласи, жамоаси ва йўқолиб бораётган ҳаёт тарзини ҳимоя қилиш учун курашиши тасвирланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жош Ҳартнетт сериал суратга олишда йўл ҳодисасига учради