date

Итальян кинолар афсонавий актёри Ремо Жироне оламдан ўтди

Итальян кинолар афсонавий актёри Ремо Жироне оламдан ўтди

Италиянинг таниқли актёри Ремо Жироне 77 ёшда Монакода вафот этди, деб хабар бермоқда ANSA агентлиги.

Машҳур санъаткор ўз ижодий фаолияти давомида 50 дан зиёд фильм ва сериалларда рол ижро этган. Бироқ уни бутун дунёга танитган образ — “Спрут” сериалидаги Тано Каридди роли бўлган. Ушбу персонаж сериалнинг учинчи мавсумида намоён бўлиб, комиссар Каттани (Микеле Плачидо) ва судья Силвия Конти (Патрисия Милларде) билан драматик курашда иштирок этган.

Жироне нафақат Италия, балки Голливуд киноларида ҳам фаол бўлган. У Жеймс Менголд ва Антуан Фукуа каби машҳур режиссёрлар билан ҳамкорлик қилган.

Сўнгги суҳбатларидан бирида у ўзининг илк роли — “Жиноят ва жазо” асаридаги Расколников образини эслаб, айни шу қаҳрамоннинг ички кечинмаларини кейинчалик Тано Каридди тимсолида ҳам акс эттирганини таъкидлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Итальян кинолар афсонавий актёри Ремо Жироне оламдан ўтди