date

Нетфлих “Stranger Things” сериалининг охирги фаслига $400 миллион сарфлади

Нетфлих “Stranger Things” сериалининг охирги фаслига $400 миллион сарфлади

Нетфлих машҳур “Ғаройиб нарсалар” (Stranger Things) сериалининг сўнгги мавсуми учун камида 400 миллион доллар сарфлагани маълум бўлди, деб ёзади The Hollywood Reporter.

Манбаларга кўра, бешинчи фаслнинг ҳар бир эпизоди 50–60 миллион доллар атрофида тушган. Таққослаш учун, тўртинчи мавсумда Нетфлих ҳар бир қисм учун ўртача 30 миллион доллар сарфлаган эди. Демак, янги фасл компания тарихидаги энг қиммат сериаллардан бири бўлади.

Сўнгги мавсум саккизта эпизоддан иборат бўлиб, уларнинг давомийлиги бир ярим соатдан икки соатгача чўзилади. Сериал уч босқичда эфирга узатилади:

  • биринчи тўрт қисм — 26 ноябрда,
  • кейинги учта қисм — 25 декабрда,
  • якуний финал эса — 31 декабрда намойиш этилади.

Воқеалар 1987 йил кузида, тўртинчи фасл воқеаларидан сўнг давом этади. Қаҳрамонлар йўқолган Vecna'ни топиш ва якуний жангда бирлашиш учун яна саф тортадилар.

Сериални суратга олиш ишлари 2024 йил декабрда якунланган. Шаҳар полицияси бошлиғи Жим Хоппер образини яратган актёр Девид Харбор сўзларига кўра, финал шу қадар таъсирли бўлганки, актёрлар сценарийни ўқир экан, кўз ёшларини тия олмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Нетфлих “Stranger Things” сериалининг охирги фаслига $400 миллион сарфлади