12 939
Озодбек Назарбеков “Айтиб бер” қўшиғи атрофидаги мунозараларга муносабатини билдирди
18 апрель куни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ‘Истиқлол” санъат саройида давом этаётган “Ардоғимдасиз” номли концерт дастури доирасида Ўзбекистондаги нуфузли ОАВ вакилларини ўз концертига таклиф қилди ва икки ярим соатлик концертдан кейин ўзига хос матбуот анжумани ташкил қилиб, яна икки соатдан ортиқроқ вақт давомида журналистларнинг саволларига жавоб берди. Журналистлар билан учрашувда хонандадан ташқари шоир Ботир Эргашев ҳамда бастакор Нодирбек Умаров иштирок этишди, деб ёзади Kun.uz.
Савол ва жавоблар асосан 7 апрель куни бошланган концерт дастурида илк бор ижро этилган “Айтиб бер” номли қўшиқ атрофида кечди.
Аввало қўшиқнинг пайдо бўлиши тарихи ҳақида сўралди. Озодбек Назарбеков бу қўшиққа туртки бўлган, суриялик 3 ёшли бола ва унинг ўлими олдидан айтган 3 сўзи бўйича ҳодиса лавҳаларини бироз олдинроқ, январь ойида телеграмдаги гуруҳда учратганини, лекин ўша вақтда бундан қаттиқ таъсирланган бўлсада, қўшиққа айлантириш фикри пайдо бўлмаганини билдирди. Шундан кўп ўтмасдан, хонанда билан анча вақтдан буён ҳамкорлик қиладиган шоир Ботир Эргашев келиб, бу воқеадан таъсирланган ҳолда ёзган шеърини кўрсатади ва янги қўшиқ яратишни таклиф этади. Озодбек Назарбеков эса, шеър матнини бастакорга кўрсатиши ва уч томон бирдек маъқуллаши эвазига янги қўшиқ дунёга келади.
Шундан сўнг, ижтимоий тармоқлар орқали бу шеър матни муаллифлиги учун бир эмас, бир неча шоир ва ҳаваскор шоирлар даъвогарлик қилаёгани ҳақида гап кетди.
Озодбек Назарбеков ҳам, шоир Ботир Эргашев ҳам бундан хабардор эканликларини, лекин кўчирмакашликда айблаётганларнинг баъзилари шунчаки ўзларини кўрсатиш, шу мавзуни шов-шув қилиш орқали танилишни мўлжаллаётганини айтиб ўтишди.
“Қўшиқ шеърида ҳам, асли иши шеър ёзиш эмаслиги кўриниб турган ўша ҳаваскорларнинг шеърларида ҳам “Худойимга айтиб бер” сўзларини шаклан сақлаган ҳолда, бир хилда фойдаланилиши табиий. Воқеанинг ва қўшиқнинг мазмуни айнан ўша уч сўзда. Бу сўзларсиз биз муваффақиятга эриша олмас эдик”, дея фикр билдиради Назарбеков.
Шунингдек, битта воқеани ҳар хил талқин қилиш амалиётда мавжудлигини ва буни ҳеч ким плагиаторлик деб атамаслиги таъкидлаб ўтилди.
“Бу воқеа асосида кимдир биздан яхшироқ қилиб бошқа қўшиқ тайёрлаши мумкин. Яна кимдир фильм ишлаши мумкин, бундай таъсирли мавзуни куйлаш ва кўрсатиш учун бировни айблаб бўлмайди”, деб қўшимча қилиб ўтади Ботир Эргашев.
Бу мавзудан ўзини янада яхши кўрсатиш ва одамларни йиғлатувчи бу қўшиқ орқали Озодбек Назарбеков ўз мақомини янада кўрсатишда фойдалангани ҳақидаги гапларга жавобан эса, хонанда бу қўшиқни инсонийлик бурчи юзасидан, ички даъват билан куйлаганини маълум қилди.
Саволлардан бирида, халқ орасида жуда машҳурлашиб кетган бу қўшиқ бўйича яна бир тахмин юргани, унга кўра, бу қўшиқ давлат буюртмаси асосида яратилгани айтилиши маълум қилинди. Хонанданинг бу миш-мишларга жавобида санъаткор ҳамма замонларда давлат учун хизмат қилиб келганини таъкидланди. Лекин у бу қўшиқни кўрсатма асосида эмас, юқорида таъкидланганидек, ўз бурчи деб билганидан яратганини айтди.
“Агар буюртма асосида бўлганида, қўшиқ устида янада кўпроқ вақт ишлар эдик, бу сафар эса концертга 2 кун вақт қолганида қўшиқ тайёр бўлди”, дея изоҳ беради хонанда.
Қайд этиш жоиз, бу қўшиқ айни вақтда халқ оғзига тушган, республиканинг барча вилоятларида шу ҳақида гапиришмоқда.
“Энг кўп қарсак ва олқиш олган, мухлисларни йиғлатган қўшиқ шу бўлди. Кўнглимизда яна бир бор тинчлик учун шукроналик, фаровон ҳаётимиз учун ҳамду санолар ҳисси ўтди”, дейди хонанданинг ўзи.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди