
Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига Porsche Cayenne ва «Москвич» русумидаги автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани акс этган фотосурат жойлаштирилди, деб ёзади Daryo.uz.
Сурат остига қолдирилган изоҳларда фойдаланувчилардан бир нечтаси ушбу Porsche автомобили хонанда Жасур Умировга тегишли эканлигини ёзган. Тўқнашув оқибатида Porsche’га енгилроқ, «Москвич»га жиддийроқ зарар етган.
Кўпчилик авария айнан Porsche йўлнинг қарама-қарши йўналишларини ажратувчи чизиқ борлигига қарамай бошқа йўналишга ўтишга урингани туфайли содир бўлганини тахмин қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар