
Маданият, санъат, спорт ва ижодиёт соҳасида "Эътироф” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими 14 февраль куни "Истиқлол” санъат саройида ўтказилади. Бу ҳақда Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
Вазирлар Маҳкамасининг 23 январдаги "Маданият, санъат, спорт ва ижодиёт соҳасидаги "Эътироф” мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимини ўтказиш тўғрисида”ги мажлис баёни билан ушбу тадбирни ташкил этишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича республика Ташкилий-ижодий гуруҳи ҳамда номзодларни сараловчи Бадиий кенгаш ташкил этилган.
"Эътироф” мукофоти "Театр, кино ва оммавий томошалар”, "Эстрада, анъанавий, опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати”, "Тасвирий ва амалий санъат”, "Бадиий ижод, журналистика ва телевидениэ”, "Спорт”, "Эътибор, эҳтиром, эъзоз” каби йўналишлар бўйича ўтказилади.
Манба:UZ24.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар