
Сўнгги икки кун ичида ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг вафот этгани борасидаги хабарлар тарқалмоқда, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
Хусусан, Telegram месенжерида хонанданинг ўғли Шоҳжаҳон Жўраевнинг номаълум шахс билан ёзишмаси акс этган сурат пайдо бўлди. Унда Шохжаҳон Жўраев номига очилган саҳифа томонидан Шерали Жўраевнинг вафот этгани, аммо бу ҳақда ҳали халққа ошкор қилинмагани ёзилади.
Биз ушбу шум хабарнинг ёлғон эканига умид қилиб, Шерали Жўраевнинг ижодий жамоаси билан боғландик.
“Бу миш-миш. Ҳофиз саломатлар. Ҳалқимиздан турли ёлғонларга ишонмасликларини сўраган бўлардик”, дейди Шерали Жўраевнинг маъмури.

Суратга эътибор билан қаралса, саҳифага Шоҳжаҳон Жўраев исми ёзилгани билан бу саҳифа сохталигини билиш қийин эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар