18:41 / 02.02.2017
6 839

Бейонсе эгизак фарзанд кутмоқда

Бейонсе эгизак фарзанд кутмоқда

Бир неча ойдан бери хонанда Бейонсенинг ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишлар тўхтамаётган эди. Гарчи ОАВ ходимлари Бейонсени бу борадаги саволларга кўмиб ташлаган бўлсаларда, хонанда ҳеч қандай расмий жавоб қайтармаганди.

Кеча, 1 февраль куни Бейонсе ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали ҳақиқатан ҳам ҳомиладор экани, эгизак фарзанд кутаётганини маълум қилди.

“Биз сиз билан муҳаббатимиз ва бахтимизни баҳам кўрмоқчимиз. Бизга икки карра дуо тегди. Оиламиз яна икки кишига кўпайишидан бағоят хурсандмиз. Эзгу тилакларингиз учун сизларга миннатдорчилик билдирамиз”, деб ёзади Бейонсе.

Маълумот учун, 47 ёшли хонанда Жей-Зи ҳамда 35 ёшли Бейонсе иккинчи бор ота-она бўлишади. Уларнинг Блю Айви Картер исмли 3 ёшли қизалоқлари бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Бейонсе эгизак фарзанд кутмоқда