Жоржина Роналдунинг фарзандлари ҳақида кескин қарор қабул қилмоқда

1 дақиқа ўқиш592
Жоржина Роналдунинг фарзандлари ҳақида кескин қарор қабул қилмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Жоржина Родригес Криштиану Роналдунинг уч нафар фарзандини расмий равишда фарзандликка олиш жараёнини бошлагани ҳақида хабарлар тарқалди.
  • Ушбу жараён «махфий фарзандликка олиш» деб аталмоқда ва зарур ҳужжатлар жамоатчилик эътиборидан четда расмийлаштирилмоқда.
  • Жоржина 2016 йилдан буён Роналду билан бирга ва бу вақт давомида футболчининг фарзандлари ҳаётида фаол иштирок этиб келган.

Футбол оламининг машҳур юлдузи Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес турмуш қурганига ҳали бир ҳафтадан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, жуфтлик оиласи билан боғлиқ муҳим янгиликларни муҳокама қилмоқда. Хусусан, Жоржина Роналдунинг фарзандлари билан боғлиқ жиддий қарор қабул қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Португалия матбуотида тарқалган маълумотларга кўра, Родригес Роналдунинг уч нафар фарзандини расмий равишда фарзандликка олиш ва уларнинг онаси сифатида тан олиниш жараёнини бошлаган. Хабарларда ушбу жараён «махфий фарзандликка олиш» деб аталмоқда. Қайд этилишича, жуфтлик зарур ҳужжатларни жамоатчилик эътиборидан четда расмийлаштирмоқда.

Жоржина Родригес 2016 йилдан буён Роналду билан бирга. Шу вақт давомида у футболчининг фарзандлари ҳаётида ҳам фаол иштирок этиб келган. Роналду аввалроқ Жоржина фарзандларига ўз болаларидек муносабатда бўлишини айтган. Бу эса оила аъзолари ўртасида яқин ва илиқ муносабатлар шаклланишига сабаб бўлган.

Жоржина йиллар давомида Роналдунинг фарзандлари билан турли тадбирлар, футбол учрашувлари ва оилавий саёҳатларда бирга кўриниб келган. Жумладан, уларнинг Диснейленддаги дам олишларидан тушган суратлар ҳам ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган.

Роналду ва Жоржина муносабатлари бошланишидан аввал футболчининг тўнғич фарзанди Криштиану Роналду Жуниор 2010 йилда дунёга келган. Кейинчалик 2017 йил июнь ойида футболчининг эгизак фарзандлари — Ева Мария ва Матео туғилган.

Ўша йили Жоржина Роналду билан муносабатларидан илк бор биологик она бўлиб, қизлари Алана Мартина дунёга келган. 2022 йилда эса оила яна бир фарзанд — Белла Эсмеральда туғилиши билан кенгайган.

Шу тариқа, Жоржина йиллар давомида Роналдунинг барча фарзандлари билан яқин муносабат ўрнатиб келган. Айни пайтда эса португал матбуоти унинг Роналдунинг уч нафар фарзандини расмий равишда фарзандликка олиш жараёни ҳақида хабар бермоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?