
Хонанда Қиличбек Мадалиевнинг «Ошиқлигимни айтинг» деб номланган қўшиғига видео-клип суратга олиш ишлари якунланди.
Хонанда Қиличбек Мадалиев 2016 йил 1 2-декабрь кунлари бўлиб ўтган концерт дастурига номи берилган таронага видео кетма-кетлик суратга олдирди, деб хабар қилди "Дийдоразиз" сайти.
Шоир Иқбол Мирзо қаламига мансуб «Ошиқлигимни айтинг» деб номланган таронага «9999» студияси томонидан видео-клип суратга олинди.
Қўшиқ мусиқаси Фазлиддин Раҳмоновга, мусиқий сайқал эса Собиров Баҳтиёрга тегишли.
Бу хонанданинг йил ҳисобидан илк ижодий иши бўлиб, йил давомида мухлисларга манзур бўлган кўплаб қўшиқларига видео-клип олишни режалаштирган.
Феруз Муҳаммад «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар