date

“Геймер Президент”: Трампнинг Minecraft’даги қаҳрамони эълон қилинди

“Геймер Президент”: Трампнинг Minecraft’даги қаҳрамони эълон қилинди

Оқ уй АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Minecraft ўйинидаги персонажи расмини эълон қилди. Ушбу сурат Оқ уйнинг расмий ижтимоий тармоғида жойланди. Постда эса, “Америкадаги энг про-геймер Президент!” деган ёзув ҳам қўшилган.

Бу расм ва изоҳ АҚШда рақамли технология соҳасида ишлаб чиқариш ва тадқиқотлар учун берилган солиқ имтиёзларининг видеоўйинлар ишлаб чиқариш ҳажмини оширгани ҳақидаги хабарга жавобан тақдим этилган.

Minecraft – кубик шаклидаги блоклардан ташкил топган ва процессуал равишда яратилган дунёларни ўрганиш ва ўзлаштиришга асосланган sandbox жанридаги компьютер ўйини. Унда ўйинчилар қуриш, изланиш, жанг қилиш, омон қолиш ва ўз ғояларини рўёбга чиқариш имкониятига эга. Ушбу лойиҳа, шунингдек, таълим соҳасида ҳам қўлланилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Геймер Президент”: Трампнинг Minecraft’даги қаҳрамони эълон қилинди