06:59 / 04.02.2017
8 884

Ди Каприо Дубайда антиқа услубда стейк тайёрлайдиган турк ошпази меҳмони бўлди

Ди Каприо Дубайда антиқа услубда стейк тайёрлайдиган турк ошпази меҳмони бўлди

Леонардо Ди Каприо тармоқда гўштнинг катта бўлаги — стейкни моҳирона тузлаши билан донг қозонган турк Нусрат Гўкча ресторанига ташриф буюрди. Бу ҳақда ошпазнинг ўзи Instagram’да ҳикоя қилди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Сурат Гўкчанинг Дубайдаги ресторанида олинган. Фото остидаги изоҳда ошпаз ресторанида «Оскар» мукофоти соҳиби бўлганини билдирган.

Фотода Гўкче ўзининг машҳур услуби — гўштнинг катта бўлагига туз сепаётган, Ди Каприо эса бу ҳаракатларни кузатаётган ҳолат акс этган.

Турк ошпази ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини стейкни майдалашнинг бетакрор услуби билан ўзига ром этди. Гўштни тортишдан аввал у қўлини боши даражасигача кўтариб, таомга туз ва зираворлар сепади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ди Каприо Дубайда антиқа услубда стейк тайёрлайдиган турк ошпази меҳмони бўлди