​Шаҳзода: “Равшан менга уйланмоқчи эканлигини биринчи бўлиб Лолага айтган”

  • 05 февраль 2017, 00:57
  • 24 540
  • Маданият
  • ​Шаҳзода: “Равшан менга уйланмоқчи эканлигини биринчи бўлиб Лолага айтган”

    Хонанда Шаҳзода журналист Жасур Ҳамроев билан Facebook орқали жонли равишда мулоқот қилди. Мухлислар хонандага ўзларини қизиқтирган саволларни бериш имконига эга бўлди, дейди "Даракчи" нашри.

    Мухлислардан бири Шаҳзодага “Турмуш ўртоғингиз билан севиб турмуш қурганмисиз?” деб савол берди. Хонанда мазкур саволга жавоб берар экан турмуш ўртоғи, хонанда Лоланинг отаси Равшан Йўлдошевнинг оиласини бузгани ҳақидаги миш-мишларга ҳам барҳам берди:

    —Равшан Йўлдошев рафиқаси билан 1998 йилда ажрашган. Ўшанда мен у билан таниш эмасдим. Мен Равшан билан 2000 йилда танишганман. У 6 йил давомида меҳримни қозонишга ҳаракат қилган. Мен виждонлилик, интизом ва ҳаққонийлик доим биринчи ўринга қўйиладиган оилада катта бўлганман. Шунинг учун ҳам у мени ўзининг виждонли, чиройли қалб эгаси эканлиги билан меҳримни қозонди.

    Агар бирон инсон биринчи никоҳида тополмаган бахтини иккинчи никоҳида топса, мен буни тўғри қабул қиламан. Мен қандайдир сабабларга кўра, биринчи оиласи билан ажрашганларга қарата айтмоқчиман: Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Ҳаётда биринчи оиласи билан ажрашиб, иккинчи марта мустаҳкам оилалар бунёд этилган ҳолатлар кўп учрайди.

    Равшандаги оғир-вазминлик, ўйлаб иш тутиш, кам ва паст овозда гапириш каби хислатлари менга манзур бўлган. Бундан ташқари, энг асосий жиҳат эса у яхши ота. Ўшанда, мен у билан танишганимда ажрашган бўлишига қарамай, фарзандларини жонидан ортиқ яхши кўриши эътиборимни тортган. У болаларни жудаям яхши кўради. Ақллиги, болаларни севиши ва албатта унинг меҳр тўла қалби мени ўзига ром этган.

    “Турмуш ўртоғингизнинг биринчи никоҳидан бўлган фарзандлари сизларнинг турмуш қуришингизга қандай муносабат билдирди?” деган саволга Шаҳзода қуйидагича жавоб берди:

    —Ҳамма Шаҳзода Лола билан дугона эди. Кейин унинг отасини тортиб олди, оиласини бузди, деб гапиришади. Равшан мени Лола билан ўзи таништирган. Биз у билан “Севинч” фильмида бирга суратга тушганмиз. Равшан ўшанда мен билан учрашиб юрарди. Равшан менга уйланиши ҳақида биринчи бўлиб, Лолага айтган. Равшан Лолага:“Онанг билан, афсуски муносабатларимиз якун топди. Мен айнан Зилола билан оила қурмоқчиман” деган. Равшаннинг айтишича, ўшанда Лола жудаям хурсанд бўлган. Отасига уни бахтли бўлишини исташини айтган. Шундан сўнг биз Лола билан тез-тез гаплашадиган бўлдик. Кейин у турмушга чиқди. Биз унинг тўйига бордик. 5 йил унинг ижодида танаффус бўлди. Кейин эса бизнинг муносабатларимизга нимадир бўлди... Нималигини билмайман.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » ​Шаҳзода: “Равшан менга уйланмоқчи эканлигини биринчи бўлиб Лолага айтган”