date

98-«Оскар» шорт-листлари эълон қилинди: мусиқа ва техника олдинда

98-«Оскар» шорт-листлари эълон қилинди: мусиқа ва техника олдинда

Америка Кино санъати ва фанлари академияси 98-«Оскар» мукофоти учун 12 та йўналишдаги шорт-листларни расман эълон қилди. Бу босқич анъанавий равишда йилнинг энг кучли лойиҳаларини саралаб, асосий номинацияларга йўл очиб беради.

AP нашрининг маълум қилишича, шорт-листларда энг кўп тилга олинган икки лойиҳа — Райан Куглер суратга олган Sinners фильми ҳамда Wicked: For Good мюзикли бўлди. Ушбу асарлар бир вақтнинг ўзида бир неча техник йўналишлар ва мусиқа тоифаларида қайд этилгани билан ажралиб турибди.

Жорий йилги шорт-листлар қуйидаги тоифаларни қамраб олди: анимацион қисқа метраж, актёрлар иштирокидаги қисқа метраж, ҳужжатли тўлиқ ва қисқа метражли фильмлар, халқаро кино, кастинг, операторлик маҳорати, грим ва соч турмаги, овоз дизайни, визуал эффектлар ҳамда мусиқа йўналишлари — оригинал қўшиқ ва оригинал саундтрек.

Айниқса, мусиқа бўлимида таниқли номлар кўплиги билан эътиборни тортди. Қайд этилишича, шорт-листга кирган қўшиқ ва саундтреклар орасида Nine Inch Nails, Майли Сайрус, Эд Ширан каби жаҳон юлдузларининг ишлари ҳам бор. Бу эса мусиқа йўналишида рақобат жуда қизғин кечишидан дарак беради.

Кейинги босқичда — 2026 йилнинг 12–16 январ кунлари номинациялар учун овоз бериш жараёни ўтказилади. Расмий номинантлар эса 22 январ куни эълон қилиниши режалаштирилган.

Маълумот учун, 98-«Оскар» тақдирлаш маросими 2026 йил 15 март куни бўлиб ўтади. Маросимни машҳур комик ва шоумен Конан О’Брайен олиб бориши тасдиқланган. Кино мухлислари учун эса асосий интрига эндигина бошланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » 98-«Оскар» шорт-листлари эълон қилинди: мусиқа ва техника олдинда