17:08 / 09.02.2017
6 288

Бейонседан муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги учун 26 миллион доллар талаб қилинди

Бейонседан муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги учун 26 миллион доллар талаб қилинди

АҚШда америкалик қўшиқчи Бейонсега қарши судга даъво киритилди. У муаллифлик ҳуқуқини бузишда ва қўшиқларидан бирида бошқа одамнинг интеллектуал мулкидан фойдаланишда айбланмоқда. Бу ҳақда 8 февраль, чоршанба куни NBC телеканали маълум қилди, деб ёзади «Дарё».

Қўшиқчига қарши даъво 2010 йилда ўлдирилган америкалик реп-қўшиқчи Месси Майанинг (ҳақиқий исми Энтони Барре) меросхўрлари томонидан Янги Орлеан (Луизиана штати) судига киритилди. Даъвода таъкидланишича, Бейонсенинг Formation деб номланган қўшиғида Майанинг сўзларидан рухсатсиз фойдаланилган. Майа уларни YouTube’га жойланган видеоёзувлардан бирида айтган.

Даъвогарлар, шунингдек, Formation қўшиғига ишланган видеоклип рэпернинг муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган баъзи чиқишлари ва ишларига жуда ўхшашлигини таъкидламоқда. NBC телеканалининг маълум қилишича, Майанинг вакиллари 26 миллион доллар миқдоридаги товон пули, шунингдек, рэперни Formation қўшиғининг ҳаммуаллифи деб топилишини талаб қилмоқда.

Бейонсенинг Formation қўшиғи «Грэмми»нинг бир нечта мукофотларига номзодлик қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Бейонседан муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги учун 26 миллион доллар талаб қилинди