
“Сариқ бола пизза" тармоғига асос солган тадбиркор Жаҳонгир Хўжаев Ўзбекистондаги энг бўйи узун ва энг бўйи паст одамларни жамоатчиликка таништирди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатимиздаги энг бўйи узун инсоннинг бўйи 2 метр 20 сантиметр, энг бўйи паст инсоннинг бўйи эса 1 метр 12 сантиметрни ташкил этади.
Видеода айтилишича, Бухоро вилоятидан ташриф буюрган энг бўйи узун фуқаронинг исми Рашид бўлса, Ургут туманидан келган энг бўйи паст фуқаронинг исми Ҳасан экан. Жаҳонгир Хўжаев уларнинг бўйини аниқ тасдиқлаш мақсадида видеода махсус метр ёрдамида ўлчаб кўрсатди.
Рашид ўзининг бўйи баландлиги наслдан-наслга ўтганини таъкидлади. Ҳасан эса унинг эгизак укаси Ҳусан борлигини, аммо Ҳусан ундан анча бўйи узун эканини маълум қилди.
Тадбир давомида меҳмонларга, гавдаларига мос махсус тайёрланган ичимликлар ва пиццалар совға қилинди. Шунингдек, бўйи баланд Рашид кундалик ҳаётида кўплаб қийинчиликларга дуч келишини айтиб, кийим-кечак, оёқ кийимлари, уй жиҳозлари ва мебелларни доим ўз гавдасига мослаб махсус буюртма асосида тайёрлатишига тўғри келишини билдирди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.