Венгриялик профессор Шерали Жўраевнинг қўшиғини эшитиш учун сафарини кечиктирди

  • 11 февраль 2017, 12:12
  • 5 815
  • Маданият
  • Венгриялик профессор Шерали Жўраевнинг қўшиғини эшитиш учун сафарини кечиктирди

    Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Навоий таваллудининг 576 йиллигига бағишланган адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди. "Аввалғиларға ўхшамас" деб номланган кечада Ўзбекистон халқ шоирлари Хуршид Даврон, Иқбол Мирзолар ҳамда Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраев иштирок этишди, деб ёзади "Спутник" нашри.

    Шерали Жўраев Навоий ғазаллари билан басталанган бир қанча қўшиқларини ижро этди.

    Миллий руҳда ўтаётган бадиий-мусиқий кечада бор диққат-эътибори билан куй тинглаётган чет эллик меҳмон барчанинг эътиборини тортди.

    Бенеден Пери асли венгриялик бўлиб, навоийшунос олим, профессор саналади. Кечага эса у айнан буюк ҳофиз Шерали Жўраевни шахсан кўриш ва унинг Навоий ғазалларига басталанган қўшиқларини тинглаш учун ташриф буюрган.

    "Мен Шерали Жўраевни 1990-йиллардан тинглайман, чунки уни отам эшитарди. Уйимизда унинг қўшиқлари ёзилган пластинкалар бўларди. Ҳаётимдаги мен учун шараф ҳисобланган ишлардан бири Алишер Навоий ижодини ўрганганлигим бўлса, иккинчиси Шерали Жўраевни кўриш эди.

    Бугун биз хизмат сафари билан Навоий вилоятига кетишимиз керак эди. Бироқ Шерали Жўраев куйлашини эшитиб сафарни кечиктирдим. Чунки мен унинг ашаддий мухлисиман" — дейди ҳаяжонини яширмай Бенеден Пери.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Венгриялик профессор Шерали Жўраевнинг қўшиғини эшитиш учун сафарини кечиктирди