date

Шоҳрух Мирзо ошкор қилди: Муҳаммадали Абдуқундузовнинг катта набирасиман!

Шоҳрух Мирзо ошкор қилди: Муҳаммадали Абдуқундузовнинг катта набирасиман!

Актёр Шоҳрух Мирзо Абдуқундузов “Омон-омон” кўрсатувидаги суҳбатида ўзининг оилавий келиб чиқиши ҳақида маълумот берди. У Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузовга қандай қариндош эканлигини ошкор қилди ва Муҳаммадали Абдуқундузовнинг катта набираси эканини айтди.

Шоҳрух Мирзонинг айтишича, бир томон бобоси Муҳаммадали Абдуқундузов, она тарафдан эса Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим бўлган. Шу сабабли унга катта масъулият юкланганини таъкидлади. “Шунинг учун кўп сериалларда иштирок этишга рози бўлмайман. Иложи борича фақат театрларда фаолиятимни давом эттираман. Менга ҳеч қачон ундай бўлишинг керак, бундай бўлишинг керак деб сингдиришмаган,” — дея қўшимча қилди Шоҳрух Мирзо.

Маълумот ўрнида, Шоҳрух Мирзо Абдуқундузов бу йил 21 август куни машҳур видеоблогер Обид Насриддинов билан бирга кўплаб видеолар оладиган Ойшахон билан турмуш қурганини эслатиб ўтиш жоиз.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Шоҳрух Мирзо ошкор қилди: Муҳаммадали Абдуқундузовнинг катта набирасиман!