29 891
Ҳиндистонда вафот этган хонанда Мунира Муҳаммедованинг қачон дафн этилиши муълум бўлди
Ғанижон Тошматов номидаги Дуторчи қизлар ансамбли яккахони Мунира Муҳаммедова 50 ёшида хасталик сабаб оламдан ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Хонанда жигар соҳасида операция амалиётини ўтказиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетган эди. Афсуски, шифокорларнинг уринишлари зое кетиб, Мунира Муҳаммедова вафот этди.
Хонанданинг энг яқин дугонаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулованинг маълум қилишича, Мунира Муҳаммедованинг жасади ортилган самолёт бугун, 12 февраль куни тушдан сўнг Тошкентга келиб қўнади.
Мунира Муҳаммедова васиятига кўра, эртага, 13 февраль куни Тошкент вилояти, Пскент тумани, Муратали қишлоғидаги қабристонга, марҳум волидасининг ёнига дафн этилади, деб ёзади Qalampir.uz нашри.
1966 йилнинг 26 мартида таваллуд топган Мунира Муҳаммедова тингловчилар орасида тожик, форс, араб тилидаги қўшиқлари билан танилган эди. Хонанданинг бир ўғил ва бир қизи, 3 набираси бор эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди