
"Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси " номинацияси ғолиби - Шоҳруҳхон.
Мукофотни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов топширди.
Хонанда мукофотни кўзида ёш билан қабул қилиб олди.
"Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси " номинацияси ғолиби - Шаҳзода (Зилола Мусаева).

Мукофотни Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров ва Рамиз Усмонов топширди.

Саҳнада Шаҳзоданинг номи тилга олинибоқ Манзура Йўлдошева ўриндиғини тарк этди.
"Йилнинг энг фаол гуруҳи " номинацияси ғолиби - "Сурхон" гуруҳи.
Мукофотни Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров ва Рамиз Усмонов топширди.
"Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар эркак хонандаси " номинацияси ғолиби - Яҳё ва Муҳсинбек Мўминовлар
Мукофотни Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева топширди.
"Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар аёл хонандаси " номинацияси ғолиби - Роҳила Рўзимова.
Мукофотни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов топширди.
Манзурадан кейин Райҳон Ғаниева ҳам ўз жойини тарк этди.
"Йилнинг энг яхши опера хонандаси " номинацияси ғолиби - Раҳимжон Мирзакамолов.
Мукофотни Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева топширди.

"Йилнинг энг яхши мусиқа ижрочиси" номинацияси ғолиби - Фарҳод Абдуллаев.
Мукофотни Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов топширди.

"Йилнинг энг яхши балетмейстери" номинацияси ғолиби - Қодир Мўминов.
Мукофотни Ўзбекистон халқ артисти Вилоят Оқилова топширди.
Манба: Qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар