date
views 24 896

Абдулла Қурбонов нима сабабдан қамалгани ҳақида гапириб берди

Абдулла Қурбонов нима сабабдан қамалгани ҳақида гапириб берди

Қўшиқчи Абдулла Қурбонов «Shok.uz» нашрига берган интервьюсида қамалгани сабабига ойдинлик киритди, деб ёзади “Дарё”.

Санъаткорнинг сўзларига кўра, яқин танишларидан бири уни тўйга чақириш баҳонасида уйига меҳмонга келганида, қўшиқчининг рад этишига қарамай, унга гиёҳванд моддани «ҳадя тариқасида» берган.

Абдулла Қурбонов авваллари «бу нарса»ни тўйларда, улфатлар билан ўтиришларда қабул қилганини тан олди, лекин ўша пайтда ташлаганини, соғлиғи ҳам кўтармаслигини таъкидлаб ўтди.

Орадан 5—10 дақиқа ўтгач, ходимлар кириб келди… Тан олишим керак, олдинлари чеккан бўлсам, чекканман. Лекин мен уларга буни олиб келинглар демаганман, буни залда ҳам (суд залида) айтганман. Аммо қонун ҳамма учун бир хил экан.

Абдулла Қурбонов, хонанда
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Абдулла Қурбонов нима сабабдан қамалгани ҳақида гапириб берди