date

Роналду фаолиятини тугатгач, 30 миллион евролик қаср уйга кўчишни режалаштирмоқда

Роналду фаолиятини тугатгач, 30 миллион евролик қаср уйга кўчишни режалаштирмоқда

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду футболчилик фаолиятини якунлагач, ватанининг ўзида жойлашган 30 миллион фунт стерлинг қийматидаги ҳашаматли қасрга кўчиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Daily Express” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Лиссабондан 48 км узоқликдаги қирғоқбўйи курортида қурилиши якунланган ушбу улкан мулк Португалиядаги энг катта ва энг қиммат уйлардан бири сифатида эътироф этилади. Саккизта ётоқхонали қаср уч йил давомида барпо этилган бўлиб, Роналду фаолиятини тугатгач, айнан шу манзилга кўчиши тахмин қилинмоқда.

Қасрнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири — ерости автотураргоҳи. У ерда Роналдунинг 13,8 миллион евро қийматидаги автомобиль коллекцияси учун алоҳида жой ажратилгани айтилади. Яъни, бу уй фақат яшаш учун эмас, балки футболчининг қимматбаҳо автопарки учун ҳам тўлиқ мослаб қурилган.

Лойиҳа ичидаги шинамлик ва люкс деталлар ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда: қасрда улкан шиша бассейн, ҳатто сув ости йўлаги бор — меҳмонлар юқорида сузаётганларни кўришлари мумкин. Шу билан бирга, ақлли иситиш тизими, спортзали, ёпиқ ва очиқ бассейнлар, массаж хонаси, кинотеатр ҳам бор.

Қўшимча равишда, уйнинг безагида ҳам ҳашамат “чегара” билмайди: соф олтин жўмраклар, итальян мармарлари, жуфтликлар учун махсус яратилган Louis Vuitton деворий расми ҳам мавжудлиги қайд этилган.

Маълумотларга кўра, Роналду қаср яқинида гольф майдончаси сотиб олишга ҳам уринган, аммо унинг таклифи рад этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Роналду фаолиятини тугатгач, 30 миллион евролик қаср уйга кўчишни режалаштирмоқда