date

"Клюква шарбати" юлдузи Истанбулда тақиқланган моддалар иши бўйича қўлга олинди

"Клюква шарбати" юлдузи Истанбулда тақиқланган моддалар иши бўйича қўлга олинди

Истанбул полицияси тақиқланган моддаларга қарши кенг кўламли операция доирасида машҳур "Клюква шарбати" сериалида бош ролни ижро этган турк актёри Догукан Гунгерни қўлга олди. Бу ҳақда Turkinform портали прокуратурага таяниб хабар бермоқда.

Истанбул прокуратураси маълумотларига кўра, тергов давомида 25 кишини ҳибсга олишга ордер берилган. Полиция операцияси натижасида 23 нафар гумонланувчи қўлга олинган, улар орасида Гюнтер ҳам бор. Айблов томони ҳибсга олишни талаб қилган яна бир айбланувчи аллақачон бошқа жиноий иш бўйича қамоқхонада жазо ўтаяпти.

Гумонланувчилар тақиқланган моддаларни сотиб олиш, сақлаш ва истеъмол қилишда айбланмоқда. Тергов давом этмоқда, ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу иш доирасида янги ҳибсга олишларни истисно этмаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » "Клюква шарбати" юлдузи Истанбулда тақиқланган моддалар иши бўйича қўлга олинди