date

Бейонсе мусиқа ва бизнес орқали миллиардер бўлди

Бейонсе мусиқа ва бизнес орқали миллиардер бўлди

Америкалик хонанда ва продюсер Бейонсенинг умумий бойлиги 1 миллиард долларга етди. Шу тариқа у нафақат мусиқа, балки бизнес лойиҳалари орқали ҳам катта молиявий муваффақиятга эришган санъаткорлар сафидан жой олди.

Forbes таъкидлашича, Бейонсенинг кўчмас мулк активлари ва инвестициялари ҳам унинг умумий капитали ўсишида муҳим ўрин тутган. Ҳозирда у мусиқий соҳадаги миллиардерлар орасида бешинчи поғонани эгалламоқда.

Ундан олдинги ўринларда Жай-З, Тейлор Свифт, Рианна ва Брюс Спрингстин жойлашган бўлиб, уларнинг бойлиги 1,1 миллиарддан 2,5 миллиард долларгача баҳоланмоқда. Мутахассислар Бейонсенинг бу даражага асосан ўз ижоди ва шахсий брендлари орқали етиб келганини алоҳида қайд этмоқда.

Forbes маълумотларига кўра, Бейонсенинг молиявий ўсишида 2023 йилда ўтказилган The Renaissance концерти турнеси асосий омил бўлган. Ушбу гастроль қарийб 600 миллион доллар даромад келтириб, хонанданинг энг фойдали турнеси сифатида қайд этилган. Кейинчалик Cowboy Carter альбоми ортидан ташкил этилган концертлар ҳам юқори касса йиғимларини кўрсатди.

Хонанданинг даромадлари фақат мусиқа билан чекланиб қолмайди. 2024 йилда ишга туширилган Cecred соч парвариши бренди қисқа вақт ичида бозорда муваффақият қозонди. Шунингдек, Бейонсе премиум сегментдаги виски брендига ҳам эгалик қилади. Илгарироқ Ivy Park кийим-кечак брендини юритган санъаткор 2024 йилда уни ёпган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Бейонсе мусиқа ва бизнес орқали миллиардер бўлди