date

Катрина Каиф ва Вики Каушал ҳаётида янги саҳифа: фарзандли бўлишди

Катрина Каиф ва Вики Каушал ҳаётида янги саҳифа: фарзандли бўлишди

Ҳинд киносининг машҳур жуфтлиги — Катрина Каиф ва Вики Каушал ота-она бўлганини мухлислари билан бўлишди. Санъаткорлар янги туғилган ўғилларига Виҳан деб исм қўйишганини расман эълон қилди.

Актриса Катрина Каиф ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўғлининг митти қўли тасвирланган жуда самимий суратни жойлаб, унга таъсирли изоҳ ёзди. “Дуоларимиз ижобат бўлди, ҳаётимиз фарзандимиз билан янада гўзал”, — дея ёзди у.

Мазкур хабар қисқа фурсатда миллионлаб мухлисларнинг эътиборини тортди. Ижтимоий тармоқларда жуфтликни табриклаб, уларга бахт, соғлик ва фарзанд тарбиясида омад тилаган изоҳлар сони кескин ошди. Кўплаб мухлислар Виҳан исмининг маъноси ва чиройли жарангини алоҳида таъкидлашди.

Катрина Каиф ва Вики Каушалнинг оилавий бахти ҳақидаги ушбу янгилик ҳинд киноси ихлосмандлари учун йилнинг энг қувончли воқеаларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Катрина Каиф ва Вики Каушал ҳаётида янги саҳифа: фарзандли бўлишди