
17 февраль куни Ёшлар ижод саройида хонанда Жаҳонгир Отажонов жорий йилнинг 11-12-13 март кунлари “Туркистон” саройида бўлиб ўтадиган янги концерт дастури олдидан журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди, деб хабар қилади Даракчи нашри.
Хонанданинг бу галги матбуот анжумани аввалгиларидан ўзгача тарзда ўтди. Жаҳонгир Отажонов журналистлар билан савол-жавобга ўтишдан олдин уларни жонли ижродан баҳраманд қилди.
Хонанда нафақат тадбир аввалида, балки журналистлар билан мулоқот чоғида ҳам куйлаб саволларга жавоб топишга ҳаракат қилди.
Кичик концертдан сўнг хонанда мухлисларининг турли мавзудаги саволларига жавоб қайтарди. Кескин саволлар ва шунга мос жавоблар, хуллас ҳаммаси Жаҳонгир Отажоновга хос.
Хонанданинг маълум қилишича, бу галги концертда асосан мухлислари қалбидан жой олган тароналари куйланади.
Дарвоқе, нима сабабдан хонанда концертини айнан “Туркистон” саройида беришга қарор қилди. Бу ҳақда бироз кейин, бизни кузатинг.
[media=https://youtu.be/N70zOXWLGcI] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг