14:13 / 24.02.2017
12 382

Таниқли ўзбек киноактёри Россия сериалида суратга тушди

Таниқли ўзбек киноактёри Россия сериалида суратга тушди

Таниқли ўзбек киноактёри Саъдулла Молдаханов ТНТ телеканали орқали намойиш этилаётган "Адаптация" номли Россия сериалида роль ижро этди, деб хабар бермоқда Спутник нашри.

Актёр сериалда Тюмендан 1000 километр узоқликда жойлашган ненецларнинг Тинзян қишлоғи раиси ролини ижро этган.

Сериалда Молдахановнинг қаҳрамони ненецларнинг ерида углеводород қазиб олишни мақсад қилган "Газпром" билан музокараларда қишлоғи манфаатини ҳимоя қилади ҳамда пул эвазига қишлоғини сотишга тайёр шаманга қарши курашади.

Қайд этиш жоиз, Молдаханов учун Россия фильмлари ва сериалларида суратга тушиш янгилик эмас. У илгари "Адмирал", "Висоцкий. Тирик экансан, раҳмат", "Муром йўлида", "Чегарада турибман" каби қатор фильмларда суратга тушган. Истеъдодли актёр бу фильмларда асосан қозоқ, хитой, эвенк, ҳинду ва ўзбеклар ролини ижро этган.

"Адаптация" сериали "Газпром"га жойлашиш учун махсус топшириқ билан келган америкалик жосус ҳақида бўлиб, ижодкорларнинг айтишларича, сериал нафақат кулгили, айни пайтда ўткир кинояли лойиҳа ҳамдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Таниқли ўзбек киноактёри Россия сериалида суратга тушди