Нилуфар Усмонова қизини соғинган ота номидан қўшиқ ижро этди (Аудио)

  • 28 февраль 2017, 00:02
  • 9 745
  • Маданият
  • Нилуфар Усмонова қизини соғинган ота номидан қўшиқ ижро этди (Аудио)

    Маълумки, Нилуфар Усмонова ижтимоий тармоқларда жуда фаол саналади. У бу тармоқлардан шунчаки фойдаланибгина қолмай, мухлислари билан мулоқотлар, турли танловлар ўтказиб боради. 2015 йил август ойида хонанда Twitter.com ижтимоий тармоғи орқали шеърият бўйича танлов эълон қилади. Танлов шартига кўра, унинг кузатувчилари, хонандага ўз битикларини тақдим этишлари керак эди.

    Танлов доирасида бир мухлис, Кореяда меҳнат қилаётган инсоннинг ўз қизига атаб ёзган шеърини юборади. Омадни қарангки, мана шу шеър Нилуфар Усмонованинг эътиборини тортади ва у мазкур танловда ғолибликни қўлга киритади. Шундан сўнг хонанда ғолиб билан боғланиб, шу шеърни қўшиқ қилиб ижро қилиш ниятида эканини ва муаллифнинг рухсати кераклиги айтади. Муаллиф ҳам бу таклифдан боши кўкка етиб, рози бўлади. Хонанда дарҳол ишга киришиб, 2015 йилнинг ўзидаёқ қўшиқни яратади. Бироқ маълум бир сабабларга кўра таронани омма учун 2017 йилнинг бошида тақдим этишни режалаштиришади. Вақти-соати билан қишнинг сўнгги кунларида, баҳор фасли арафасида мазкур қўшиқ премьера қилинмоқда.

    “Бу шеърни биринчи марта ўқиганимда кўз ўнгимда ўзим гавдаланганман. Яъни 1-3 ёшли Нилуфар дадаси билан боғлана олмасди. Бувим ва аямнинг айтишларича, дадамни жуда ҳам яхши кўрганман. Ҳаттоки, соғиниб касал бўлиб қолганман. Шу шеърни ўқиб, ўзимни, дадамни тасаввур қилганман. Шунинг учун ҳам дарҳол қўшиқ қилиб куйлашга киришганман. Бугунги кунда, тўртинчи бора она бўлиш арафасида ушбу ижод маҳсулимни халқимизга намойиш қиладиган кун экан, ўйлайманки, қўшиқ барчага манзур келади. Таронани ҳар бир ота тинглаганда, ўзини номидан қизалоғига ижро қилгандек, меҳри-муҳаббати ошади. Соғинчи янада ортади ” – дейди хонанда сайтимизга берган маълумотига қўшимча қилиб.

    Маълумотларга кўра, қўшиқ учун видеоклип тасвирга олиш ишлари бошлаб юборилган. Клип Сарвар Исаев ва Рустам Муродов билан ҳамкорликда яратилмоқда. Матн муаллифи Навзод Ҳамро. Мазкур шеърни Жасур Абдураҳмонов куйга солиб, сайқаллаган.


    Манба:Darakchi.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Нилуфар Усмонова қизини соғинган ота номидан қўшиқ ижро этди (Аудио)