21:18 / 01.03.2017
6 167

Mr Akrom қўли сингани, санъатдаги кўролмаслик ва устоз кўрмаган шогирдлар ҳақида гапирди

Mr Akrom қўли сингани, санъатдаги кўролмаслик ва устоз кўрмаган шогирдлар ҳақида гапирди

Анча вақтдан буён ТВда кўринмай қолган таниқли созандалардан бири, Ўзбекистонда урма созлар бўйича етакчи чолғучи Mr Akrom қўли лат егани учун бироз санъатдан четлашганини хабар қилди, деб ёзади Qalampir.uz. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали ёзар экан, қўлининг лат егани атрофидаги одамлар, хусусан, айрим санъаткорлар ва шогирдларининг ўзи ҳақидаги фикрларини билиб олишга айни муддао бўлганини айтади.

Mr Akrom бугунги санъатдаги қора пиар, бировнинг меҳнатини ўғирлаб, тўйма тўй юриш ҳақида қуйидагиларни ёзади:

“Биз санъат соҳасига кириб келганимизда устозларимиз фақат меҳнат қилишга, катта мартаба ва ютуқларга, халқ олқишига фақат чин юракдан қилинган меҳнат орқали етилишига ўргатишган. Афсуски, бугун санъат соҳасига кириб келаётган айрим созандалар ўзи устоз кўрмаётгани етмагандек, қора пиарни, бировнинг меҳнати ортидан обрў топишни, шу орқали элга танилишни исташади. Қўлим синиб, бироз танаффус қилишимга тўғри келди. Бунда мухлисларим ва яқинларим мен учун куюнишди, кимдир яхши тилак билдирди. Дўстларим қўлим тузалиб кетиши учун ҳиссаларини қўшишди. Мен улардан миннатдорман”.

Созанда қўли синганидан сўнг кўплаб миш-мишлар, энди ижод қила олмас экан қабилидаги гаплар тарқатилганига урғу берди:

“Қўлим сингани айримларга жуда қўл келди. Акром энди ижодни йиғиштирса ҳам керак, деган гаплар ҳам қулоғимга етиб келди. Чунки мен урма созларни чаламан! Хавотирга ўрин йўқ. Душманларим эса қувонмасалар ҳам бўлади. Ҳаммаси ортда қолди. Шифокорларнинг саъй-ҳаракати билан қўлим тузалди, яна ижодни бошладим. Аммо ўтган ўтган давр одамларнинг, устозим деб юрганларнинг асл юзини кўриш имконини берди. Яратган бизга бундай синовларни шу учун ҳам берса керак”.



Mr Akrom’ни Ўзбекистонда ёшлар аудиторияси жуда яхши танийди. У бир неча йил чет мамлакатларда ҳам созандалик фаолияти билан шуғуланиб келган. У бугунги ижоди ҳақида гапириб, айни вақтда кўплаб янги лойиҳалар, янги мусиқий альбом устида иш бошлаганини, тез орада уларни мухлислари ҳукмига ҳавола этишини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Mr Akrom қўли сингани, санъатдаги кўролмаслик ва устоз кўрмаган шогирдлар ҳақида гапирди