Ҳамдам Собировни машҳур қилган қўшиқ қайси? Хонанданинг жавоби

Хонанда Ҳамдам Собировга интервюлардан бирида: “Сизни энг машҳур қилган қўшиғингиз қайси?” деган савол берилди. Санъаткор бу саволга очиқ ва самимий тарзда жавоб қайтарди.
— Мени машҳур қилган қўшиғим бу — “Мактабимда”, — деди хонанда.
Бироқ ушбу жавоб мухлислар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда кўплаб тингловчилар Ҳамдам Собировни айнан “Тентакчам” қўшиғи орқали таниганини ёзишди. Яна бир гуруҳ мухлислар эса хонандани “Ҳолимга қара” номли таронаси орқали севиб қолганини таъкидлашди.
Шу тариқа, хонанданинг қайси қўшиғи уни оммага танитганига доир фикрлар турлича бўлиб, мухлислар орасида қизиқарли баҳс-мунозаралар юзага келди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг