23:56 / 03.03.2017
8 155

Лола: “Одамлар ўзгаларнинг ютуғидан қувона олмайди”

Лола: “Одамлар ўзгаларнинг ютуғидан қувона олмайди”

Хонанда Лола ўзининг бахтини кўролмаётганларга бахт, меҳр-муҳаббат тилади, деб ёзади Даракчи нашри.

“Хайрли тонг, азизларим. Аввалги постларимга ёзиб қолдирилган изоҳларни ўқир эканман, яна бир марта шунга амин бўлдимки, одамлар бошқалар учун хурсанд бўлишни билмайди. Улар ўзганинг муваффақияти ва ютуқларини ҳайрихоҳлик билан қабул қила олмайди.

Одамларни бахти учун кечирмайди. Бизнинг одамлар шундай яралган. Раҳм қилишга ҳамма вақт тайёр, хурсандчиликни бўлишишга келганда эса юрак дош бермайди! Бу қайғули. Мен қайғу ва афсус билан бу ҳақда ёзмоқдаман. Ҳар бир муваффақият ортида катта меҳнат ётади. Энг асосийси эса ҳаётдаги энг оғир дамларда ҳам эзгуликка ишониш. Ҳаётда сиздан бироз кўпроқ ютуқларга эришганларга жаҳл қилманг, улардан нафратланманг. Аксинча, ҳозир нима ҳақида ўйлаётганингизга эътибор беринг. Ахир, айнан шу ўйларингиз сизнинг келажагингизга айланади. Муҳаббат, муваффақият, омад, барака ва хурсандчилик ҳақида ўйланг ва булар билан келажакда завқланинг! Мен ҳаммага бахт тилайман! Ҳаммага меҳр-муҳаббат тилайман!”, — деб ёзди хонанда Instagram`даги саҳифасида.

Хонанда бир кун олдин Spa-салонга боргани ҳақида маълум қилиб, салонда тушган суратларини ўзининг шахсий саҳифасига жойлаштирган эди. Мазкур суратлар аксарият интернет фойдаланувчиларининг танқидига учради. Мухлислар хонандани ҳар доимгидек очиқ-сочиқ кийинишда айблади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Лола: “Одамлар ўзгаларнинг ютуғидан қувона олмайди”