Имроннинг “Лоламсан” таронаси мухлислар қалбидан жой олди (видео)

Хонанда Имрон ўз мухлисларини навбатдаги янги ижод маҳсули — “Лоламсан” қўшиғи билан қувонтирди.
Маълум бўлишича, таронанинг расмий премераси 14 феврал куни YouTube платформасида соат 18:00 да томошабинларга тақдим этилди.
Қўшиқ матни шоир Тоҳир Холмуҳаммедов қаламига мансуб бўлиб, таронанинг мусиқаси Ойбек Тўхтаев томонидан яратилган.
Шунингдек, “Лоламсан” қўшиғи учун суратга олинган клипда бир қатор таниқли ижодкорлар иштирок этган. Жумладан, видеоролдаги образларни
- Меҳриддин Раҳматов,
- Наргиза Абдуллаева,
- Шаҳзод Султонов,
- Севила Худойберганова,
- Маъруфхон Муҳаммедов,
- Сардор Зокиров ҳамда
- Фарруҳ Мирзаев жонлантирган.
Имрон ўзига хос ижро услуби орқали тингловчини ҳислар оламига олиб киради. Ҳар бир мисрада меҳр, ҳар бир нотада юрак уриши сезилади. Қўшиқ севган инсонини ҳаётининг энг гўзал қиёси “Лола”га тенглайдиган романтик образ атрофида қурилган.
Мазкур тарона мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди ва қисқа фурсат ичида кўплаб томошаларга эга бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!