Иззатилла Шукуров 28 ёшини нишонлади

Иззатилла Шукуров 28 ёшга тўлганини Instagram саҳифаси орқали маълум қилди. Хонанда саҳифасига махсус видео-пост жойлаб, унинг остига инглиз тилида “Happy 28th birthday to me!” (“28 ёшим муборак бўлсин!”) деган изоҳ қолдирди.
Мазкур видео қисқа фурсатда мухлислар эътиборини тортди. Иззатилла Шукуровнинг ижодини севиб кузатиб бораётган мухлислар изоҳларда уни таваллуд куни билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик, ижодий ютуқлар ва янги қўшиқлар тилашди. Айрим мухлислар эса хонанданинг келгуси фаолиятида янада катта саҳналар ва ёрқин муваффақиятлар тилаб, илиқ фикрларини билдирди.
Хонанданинг отаси Тоживой Шукуров ҳам ўз саҳифасида ўғлини таваллуд куни билан табриклаб пост жойлади. Унда у аввало турмуш ўртоғига шундай фарзандларни дунёга келтиргани учун миннатдорчилик билдириб, унга чиройли гулларга тўла сават тақдим этгани, шунингдек, ўғлини ҳам туғилган куни билан чин дилдан табриклаб, совға топширгани акс этган видео жойланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!