date

Хонзода Дўстова: Она бўлгач шахсиятим ўзгарди

Хонзода Дўстова: Она бўлгач шахсиятим ўзгарди

Хонанда Хонзода Дўстова Наво телеканалининг “Наво меҳмонда” дастурида она бўлганидан кейин ҳаётида юз берган ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берди.

Унинг сўзларига кўра, “Она бўлишимдан олдин мен қайсар, тез жаҳлим чиқадиган ва қизишиб кетадиган эдим. Турмуш қургач, ҳақиқий синовлар ва масъулият бошланаркан. Фарзандли бўлгач эса ўзимга шундай саволлар берардим: фарзандимга етарли меҳр бера оляпманми? Етарли вақт ажратаяпманми?

Ўғлим дунёга келганидан кейин, қисман бўлса ҳам, ижобий томонга ўзгардим. Ҳозир анча хотиржам ва оғир-босиқроқман. Чунки мен шундай деб ҳисоблайман: агрессив муҳитда улғайган бола кўпинча қўрқоқ бўлади. Фарзандим билан яқин дўстлардек бўлишни истайман. Ҳатто жаҳлим чиқиб, қизишиб турган пайтларимда ҳам фарзандим олдида ўзимни босишга, оғирроқ бўлишга ҳаракат қиламан, хўжайним олдида ҳам худди шундай”, — дея қўшимча қилди.

Унинг бу самимий сўзлари она бўлишнинг шахсиятга қандай ижобий таъсир қилиши ҳақида ўқувчиларни ўйлашга мажбур қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Хонзода Дўстова: Она бўлгач шахсиятим ўзгарди