date

Хонзода тез орада турмушга чиқишини маълум қилди

Хонзода тез орада турмушга чиқишини маълум қилди

Актриса Хонзода Камбарова “Нима овқат” кўрсатуви меҳмони бўлди ва дастур давомида томошабинлар учун ёқимли янгиликни эълон қилди.

Кўрсатув бошловчиси актрисадан:

— “Сиз ҳозир бахтлимисиз, 100 фоиздан неча фоиз бахтлисиз?” — деб сўради.

Хонзода эса самимий тарзда шундай жавоб берди:

— Албатта, бахтлиман. 100 фоиз эмас, 1000 фоиз бахтлиман. Нега бахтли бўлмай? Еганим олдимда, емаганим орқамда. Фарзандларим ёнимда, қорни тўқ, соғ-саломат. Энг муҳими — яқин кунларда яна турмушга чиқаман.

Шундан сўнг бошловчи:

— “Ростданми? Йигитингиз ҳозир борми? Бўлажак турмуш ўртоғингиз ҳақида озгина маълумот берсангиз, жуда хурсанд бўлардик”, — дея қизиқди.

Актриса бу саволга ҳам очиқ жавоб берди:

— Ҳа, албатта, рост. Совчи-повчилар келган, ҳаммаси бўлган. Улар интернетни ҳам, санъатни ҳам ёқтирмайдилар. Ҳатто актрисалигимга ҳам қаршилар. Ҳаммасини ёпиб юборсанг ҳам розиман дейдилар, — деди у.

Мазкур хушхабар томошабинларни қувонтирди ва ижтимоий тармоқларда кўплаб мухлислар Хонзодага бахт ва омад тилаб, илиқ изоҳлар қолдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Хонзода тез орада турмушга чиқишини маълум қилди