date

Райҳон Муниса ҳақидаги саволга самимий жавоб берди

Райҳон Муниса ҳақидаги саволга самимий жавоб берди

Хонанда Райҳон Ғаниева "ИнтервюТВ" кўрсатувининг навбатдаги сонида меҳмон бўлди. Суҳбат давомида бошловчи ундан "Хонанда Муниса Ризаеванинг қўшиқларини тинглаб турасизми, сўнгги қўшиғи эшитдингизми?" дея сўради.

Райҳон саволга бироз ўйланиб жавоб берди:

— Ростини айтсам, Мунисанинг охирги қўшиғини ҳали эшитмадим. Уни қанақадир маънода бироз тушунмадим. У жуда ҳиссиётга бериладиган, эмоционалний одам. Балки айнан шунинг учун шундай қилгандир.

Шунингдек, хонанда ҳар бир инсоннинг ҳаёт йўли алоҳида бўлишини ҳам таъкидлади:

— Менинг алоҳида йўлим бор, унинг ҳам алоҳида йўли бор. Менинг ўз оилам бор, унинг ҳам ўз оиласи бор. Энг муҳими, иккаласи ҳам бахтли бўлсин. Мен уларга фақатгина бахт тилайман, — деди Райҳон.

Хонанданинг бу мулоҳазали ва самимий жавоби томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Райҳон Муниса ҳақидаги саволга самимий жавоб берди