date

Имрондан “Сеҳргар” тез кунда: мухлислар клип ҳам кутмоқда

Имрондан “Сеҳргар” тез кунда: мухлислар клип ҳам кутмоқда

Хонанда Имрон Instagram саҳифасига янги видео-пост жойлади. Ушбу қисқа лавҳадан маълум бўлишича, хонанданинг навбатдаги янги таронаси яқин кунларда тақдим этилади.

Маълум қилинишича, янги қўшиқ "Сеҳргар" деб номланади. Пост эълон қилинган заҳоти қўшиқ парчаси кўплаб мухлислар эътиборини тортиб, қисқа вақт ичида уларнинг қалбидан жой олди.

Изоҳларда хонанданинг обуначилари таронани иложи борича тезроқ чиқаришни, шунингдек, ушбу қўшиқ учун албатта клип суратга олиниши кераклигини ёзиб қолдиришди. Айрим мухлислар эса клип бош ролига актриса Дурдона Қурбонова таклиф қилинишини ҳам сўрашди.

Мухлисларнинг фикрича, “Сеҳргар” қўшиғи яқин кунларнинг энг кўп тингланадиган тароналаридан бирига айланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Имрондан “Сеҳргар” тез кунда: мухлислар клип ҳам кутмоқда