Рухшона “Ватанга содиқ инсон” кўкрак нишони билан тақдирланди

Хонанда Рухшона Instagram саҳифасида “Ватанга содиқ инсон” кўкрак нишони билан тақдирлангани ҳақидаги суратни эълон қилди.
У пост остида қуйидагиларни ёзиб қолдирди:
“Алҳамдулиллаҳ, 16 йилдан ортиқ вақтдан бери шу юртда ижод қилиб келаман ва айнан бугун «Ватанга содиқ инсон» кўкрак нишони билан тақдирландим. Шу 16 йил давомида «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони ҳамда Миллий гвардия томонидан тақдим этилган «Маънавият аълочиси» нишонига сазовор бўлган эдим. Энди эса уларнинг сони учтага етди. Худо хоҳласа, энди «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвони ҳам насиб этсин”, — деб ёзди хонанда.
Ушбу қувончли янгилик санъаткорнинг мухлислари, дўстлари ва яқинларини хурсанд қилди. Изоҳларда кўплаб обуначилар уни табриклаб, келгуси ижодий фаолиятига омад тилашди.
