12 318
Азиза Ниёзметова: “Истиқлол”да шунча концерт бердим, лекин ҳатто “Ниҳол”ни ҳам ололмадим
Хонанда Азиза Ниёзметова шу кунга қадар биронта мукофот , ҳатто “Ниҳол” мукофотини ҳам олмагани, ундан кейин чиққан санъаткорлар унвонлар олаётгани ҳақида журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда гапириб ўтди, деб ёзмоқда Даракчи нашри.
“Мен ҳаёт давомида чуқур ўйлаб бир хулосага келдим: ‘Курси, тобут ҳеч кимга вафо қилмайди’, дейишади. Лекин саҳна ҳам вафо қилмас экан. Бугун сенга чалинган қарсак эртага бошқага ҳам чалинаверар экан. Биз ижодкормиз, ижодимизни қилаверамиз. Кимга ёқиш, кимга ёқмасликни биз танламаймиз.
Мен ўн йиллаб шунча концертлар бердим, давлат тадбирларида иштирок этдим, Хоразмда ҳисобот концертлар бердим. Лекин ‘Ниҳол’ мукофотини ҳам олганим йўқ. ‘Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист’ унвони олганим йўқ. Мендан кейин чиққан ёш хонандалар, шогирдларимиз унвон оляпти. Мен бундан ранжимайман. Мен халқни меҳрига сазовор бўлдим,мухлисларимнинг юрагидан жой олдим. ‘Азиза’ бўлиб танилдим.
Бу нарсага яъни хизмат кўрсатган, халқ артисти унвонларига номуносиблар ҳам бор. ‘Истиқлол’ санъат саройида меҳнат қилиб, пешонасидан тер чиқмаганлар бор. Улар ‘Ўзбекистон халқ артистини’ олган. Мен бундан ранжимайман. Майли, омадини берсин. Неча йил имтиҳон берганимга, концерт берганимга, қанча давлат тадбирларида иштирок этганим учун қўлимга битта диплом олмаганимга афсусланмайман”, — дейди Азиза Ниёзметова. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди