“Мени менсимайди дейишади, аслида эса…” — Нодира Маҳмудова очиқ гапирди

1 дақиқа ўқиш3.2K
“Мени менсимайди дейишади, аслида эса…” — Нодира Маҳмудова очиқ гапирди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Маҳмудова одамлар уни виқорли ёки менсимайдиган деб ўйлаши ташқи кўриниши ва туғма қомат тузилиши билан боғлиқлигини айтди.
  • У бундай таассуротни атайлаб яратмаслигини, онаси ва оиласидаги беш нафар қиз ҳам шундай кўринишга эга эканини таъкидлади.
  • Санъаткор аслида содда, очиқкўнгил ва одамлар билан тез чиқишиб кетишини билдирди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Маҳмудова “Ўзимизнинг гап” кўрсатувида берган интервюсида ўзи ҳақидаги турли қарашларга муносабат билдирди.

Санъаткорнинг айтишича, кўпчилик уни ташқи кўринишидан келиб чиқиб виқорли, ўзини катта тутадиган, ҳатто бироз менсимайдиган инсон деб ўйлайди. Бироқ у бундай таассурот атайлаб қилинмаслигини алоҳида таъкидлади.

“Бу бизнинг генимизда бор. Биз буни атайлаб қилмаймиз. Онам ва оиламиздаги беш нафар қиз — ҳаммамиз шундаймиз. Бизнинг оилада ҳамма қизларнинг бўйи узун, фақат мен бироз пастроқман. Скелет тузилишимиз, бўйнимизни тутишимиз, бошимизнинг ҳолати — барчаси туғма. Буни сунъий тарзда қилиш қийин, бунинг учун йиллар керак бўлиши мумкин,” — дейди у.

Актрисанинг сўзларига кўра, бу каби фикрлар ҳатто онасига нисбатан ҳам кўп билдирилган. Унинг ўзи ҳам кўпинча “бу қизга яқинлашиб бўлмайди”, “жуда ўзини катта олади” каби гапларни эшитганини таъкидлади.

Шунга қарамай, Нодира Маҳмудова аслида жуда содда ва очиқкўнгил инсонлар эканлигини айтади:

“Биз билан гаплашган одам бемалол суҳбатлашиб кетаверади. Жуда соддамиз, очиқмиз, ҳамма билан тез чиқишиб кетамиз.”

У яна бир одатини ҳам очиқлади. Унинг айтишича, кўчада юрганда атрофдагиларга унчалик эътибор бермайди. Шу сабабли айрим танишлари сўрашмагани учун хафа бўлишган.

“Аслида эса мен уларни пайқамайман. Мени билган инсонлар ўзлари келиб сўрашиб кетаверади. Ҳатто баъзида узоқ суҳбатдан кейин ҳам суҳбатдошим қандай зирак таққанини айтиб бера олмайман. Чунки майда деталларга эътибор бермайман,” — дея самимий фикр билдирди санъаткор.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?