Президентлар қўшма концертда қатнашди

Маданият1 дақиқа ўқиш1.2K
Президентлар қўшма концертда қатнашди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон "Ўзбекистон" халқаро форумлар саройида анъанавий концертни биргаликда томоша қилдилар. Тадбирда ҳар икки мамлакат ижрочилари иштирок этди ва у етакчилар учрашувининг самимий муҳитини намоён этди.

Ўзбекистон ва Тожикистонни кўп асрлик яқин алоқалар, муштарак маънавий ва диний қадриятлар, узоқ йиллик анъаналар ҳамда бой маданий мерос боғлаб туради. Икки халқ ўртасидаги дўстлик, ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничилик ришталари кўплаб авлодлар давомида асраб-авайланиб, мустаҳкамланиб келган.

Концерт ана шу ришталарнинг ёрқин ифодасига айланди. Унинг дастуридан қардош икки халқнинг бетакрор ва ранг-баранг маданиятларини акс эттирувчи миллий мусиқа ва саҳна санъатининг сара намуналари ўрин олди.

Ўзбек ва тожик хонандалари, мусиқачилари ҳамда жамоаларининг қўшма чиқишлари икки мамлакат ўртасидаги ўзаро англашув, маънавий яқинлик ва фаол маданий мулоқот рамзига айланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?