Британиялик аёл Voice’даги чиқишига бир неча кун қолганида вафот этди

  • 31 март 2017, 13:26
  • 5 391
  • Маданият
  • Британиялик аёл Voice’даги чиқишига бир неча кун қолганида вафот этди
    33 ёшли қўшиқчи Сионед Вин Робертс Британиянинг Voice шоу-кўрсатуви (Россиядаги «Голос» шоусининг муқобили)да иштирок этишига бир неча кун қолганида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Daily Mail»га таяниб «Дарё» хабар берди.

    Танлов иштирокчиси 30 март, пайшанба куни ҳакамлар қаршисида чиқиш қилиши керак эди. Аёл сешанба куни кечқурун уйида тўсатдан йиқилган. Унинг турмуш ўртоғи Дениэл Жонс аёлни хушига келтиришга уринган, бироқ унинг ҳаракатлари беҳуда кетган.

    Ҳодиса жойига етиб келган шифокорлар аёлни дарҳол жонлантириш бўлимига юборган. Шифокорлар клиник ўлимни қайд этганидан сўнг, яна бир ярим соат уни ҳаётга қайтаришга ҳаракат қилган, аммо фойдаси бўлмаган.

    Робертснинг тўрт фарзанди бор эди, энг кенжаси яқинда тўрт ёшга тўлган эди. Кутилмаган ўлим сабаблари маълум қилинмаган.

    Аёл маҳаллий CôrNarfon хорида қўшиқ куйлаган. Оила аъзоларининг айтишича, қўшиқчи аввал Voice’да иштирок этган ва X Factor танловида қатнашишни режалаштираётган эди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Британиялик аёл Voice’даги чиқишига бир неча кун қолганида вафот этди